» » Давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда очиқ мустақил танловларнинг аҳамияти

Давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда очиқ мустақил танловларнинг аҳамияти

30 сентябрь 2021 г 1 463 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири — кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйиш экани таъкидланди.

Президентимиз “Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этиш лозим”, дея алоҳида тўхталиб ўтди. 

Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг 2019 йил 3 октябрдаги 5843-сонли Фармонига мувофиқ, шу йилнинг 1 январидан республиканинг барча давлат органлари ҳамда ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан жорий йилнинг 29 сентябрь куни Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари,ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Агентлик томомнидан vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танловлар ташкил этиш бошланганидан то бугунги кунга қадар Жиззах вилоятида 35 та ҳудудий давлат органлари ва 14 та туман (шаҳар) ҳокимликларининг 669 та вакант ўринлари учун танловлар якунланди, 176 та вакант ўринлар учун танловлар давом этмоқда ҳамда 60 та вакант ўрин учун хужжатлар қабул қилиш босқичи ўтказилмоқда. Жами ўтказилган танловлар давомида 220 нафар танлов ғолиблари аниқланди ҳамда улар билан меҳнат шартномалари тузилди.

Давра суҳбатида очиқ мустақил танловлар билан боғлиқ бўлган бир неча муҳим масалалар, жумладан, бугунги кунга келиб соғлиқни сақлаш тизими, кадастр агентлиги ва қурилиш соҳаларида ҳам очиқ мустақил танловлар асосида ишга қабул қилиш тизими йўлга қўйилганлиги бу тизимда фаолият олиб бораётган масъул ходимларга қандай муҳим вазифалар юклаганлиги ва бу борада амалга ошириши лозим бўлган тизимли ишлар, амалда ўтказилаётган очиқ мустақил танловларни такомиллаштириш ва танлов босқичларини шаффофлигини таъминлаш борасида тизимда юзага келаётган камчиликлар ва уларни баратраф этиш бўйича жорий этилаётган янгиликлар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида айни кунларда Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан хамкорликда ўтказилаётган 40 дан ортиқ ҳудудий давлат органлари ваташкилотларидаги очиқ мустақил танловларнинг ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари, танловларни ташкил этиш босқичлари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, танлов ғолиблари билан ишлаш усуллари, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг
3-йиғилиши баённомасига асосан вазирлик ва идораларда кадрлар танлови жараёнини онлайн эфирга узатишга мўлжалланган алоҳида хоналар ажратиш ва жиҳозлаш ҳамда мажбурий равишда интернет тармоғида эфирга узатилишини жорий этиштўғрисида тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилди. Танловлар ўтказилган давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари томонидан амалиётда учраётган реал муаммолар ва тизимни янада такомиллаштириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали  фаолиятини янада такомиллаштириш, ушбу тизим моҳиятини фуқароларга тушунтириб бориш ҳамда очиқ мустақил танловлар юзасидан бўлаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтариш каби вазифларни самарали ташкил этиш борасидаги фикр-мулоҳазалар муҳокамалар марказида бўлди.

Давлат хизматиниривожлантиришагентлиги

Жиззах вилояти филиали бош инспектори

Орифхўжа Мелиев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!