» » Жиззахда гигант ошқовоқлар етиштирилди

Жиззахда гигант ошқовоқлар етиштирилди

02 октябрь 2021 г 445 Комментарии: 0

Янгиобод туманидаги Намингон қишлоғида истиқомад қилувчи Латифжон Эшонқулов томорқасида ҳар бирининг оғирлиги 60 килограммдан зиёд ошқовоқ етиштирилди.

Гап шундаки, хонадон эгалари ҳар йили ушбу томорқада сидқидилдан меҳнат қилиб, ўзлари етиштирадиган полиз ва сабзавот экинлари ҳамда мевали дарахтларидан яхши ҳосил олади.

Шу йилнинг апрел ойида бир танишларидан бир нечта ошқовоқ уруғларини олган Латифжон Эшонқулов уни томорқасининг бир четига экди. Бугун эса пишиб етилган ошқовоқларнинг ҳайбатидан томорқа эгаларининг ўзлари ҳам ҳайратда.

Аксарият ошқовоқларнинг оғирлиги 40-50 килограммни, энг йириги тарозига қўйилганда эса нақд 61 килограммдан ортиқни тишкил этади.

– Томорқа ортидан оиламизга қўшимча барака киради, шунинг учун бўш вақтларимиз меҳнат қиламиз, – дейди Латифжон аканинг оналари Робия ая.

Шунингдек, Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълумот беришича, ушбу гигант ошқовоқларга ҳеч қандай дори ёки минерал ўғитлар ишлатилмаган, аксинча, табиий шароитда парваришланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!