» » Форишда янги хусусий клиника ишга тушди

Форишда янги хусусий клиника ишга тушди

04 октябрь 2021 г 883 Комментарии: 0

Фориш тумани маркази Боғдон шаҳарчасида “Фориш шифо” хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, секторларва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, клиника жамоаси, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими И.Матиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Холназаров, фахрий шифокор Авазхон Бегиев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳалар сингари тиббиёт сохасида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами ҳамда янги клиниканинг ишга туширилиши билан барча йиғилганларни самимий қутлади.

Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни яънада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилингандан кейин юртимизда хусусий тиббиётни ривожлантириш янги босқичга кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг юқорида баён этилган қарори эълон қилингунга  қадар хусусий тиббий муассасаларига 177 турдаги тиббий хизматларнинг атига 50 тасига рухсат берилган бўлса, мазкур қарор эълон қилингандан кейин эса барча турдаги тиббий хизматлар билан шуғулланишга рухсат берилди.

Жаҳон андозаларига мос ушбу 2 қаватли тиббий муассаса – ҳам шифокор, ҳам тадбиркор Шерзод Сувонов томонидан бунёд этилиди.

Шифо масканининг умумий лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 1 миллиард 800 миллион сўми шахсий, 200 миллион сўми банк кредити маблағлари ҳисобига тўғри келди. Бу ерда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун малакали врач ва тиббиёт ходимлари жалб этилган бўлиб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, беморлар ва жамоа аъзолари учун витаминларгабой лаззатли таомлар тайёрлаш учун ошхона ва 24 ўринли ошхона ва бошқа барча зарур шароитлар бекаму-кўст яратилган.

Мазкур хусусий клиника аҳолига 6 та йўналиш бўйича хизмат кўрсатишга ихтисослашган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 20 нафар бемор ётиб даволаниши учун барча имкониятлар яратилган. Узоқ туман марказида барпо этилган клиниканинг иккинчи қаватида жарроҳлик амалиёти ҳам амалга оширилиши тўлиқ йўлга қўйилганлигини ҳам шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Янги “Фориш шифо” хусусий клиникасининг ишга туширилиши ҳисобига 15 та янги иш ўринлари яратилди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат) 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!