Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ таълими вазири – Зоминда
04 октябрь 2021 г 872 Комментарии: 0
Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, қобилиятларини намоён қилишга кўмаклашиш йўлида изчил чоралар кўрилмоқда. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш кўникмаларини ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш учун қўшимча имконият яратиш борасида илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ушбу умумтаълим мактаби қошида ҳам тўгараклар ташкил этилган.
Ушбу хизмат сафари давомида Халқ таълими вазири мактабда ўқувчи ва ўқитучилар учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ш.Шерматов ушбу таълим муассасаси қошида 5 муҳим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолиятини кўздан кечирди. Тўгаракларда бўлиб, иқтидор соҳиблари ижросидаги қўшиқларни тинглади.
Шунингдек, мактаб қошидаги пазандачилик, IT ва роботатехника йўналишларидаги ўқув курслар, чилангарлик, дурадгорлик, сартарошлик каби касб-ҳунар тўгараклари аъзолари билан суҳбатлашди.
Давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 муҳим ташаббус борасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, ўқув жараёни хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, керакли маслаҳатларини берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!