» » Давлат хизматларида my.gov.uz портали орқали электрон тарзда фойдаланинг

Давлат хизматларида my.gov.uz портали орқали электрон тарзда фойдаланинг

06 октябрь 2021 г 35 686 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан, «бир дарча» тамоилида фаолият кўрсатади.

Ягона портал мақсад ва вазифалари:

Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона порталнинг асосий вазифалари;

  • фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;
  • фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;
  • фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
  • давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;
  • «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.

Ягона портал замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида интерактив давлат хизматлари олишда фойдаланувчиларнинг шарт-шароитларини ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.

Бугунги кунда портал орқали жисмоний ва юридик шахсларга 277 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Ушбу хизматларнинг 143 таси беупул кўрсатилади 131 тасидан фойдаланишда электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

Ҳозирги кунда портал орқали кўрсатилаётган энг оммабоп хизматлар қуйидагилар ҳисобланади:

  • Кредит тарихини олиш;
  • Авто ойналарининг тусини ўзгартириш;
  • Электрон калит олиш;
  • Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати;
  • Болани боғчага жойлаштириш;
  • Боғчага навбатни текшириш;
  • Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот;
  • Кадастр паспортини шакллантириш.

Шунингдек порталнинг яна бир муҳим жихатларидан бири бу давлат хизматларидан портал орқали фойдаланишда давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божига 10 фоиз чегирма тақдим этилади.

Бугун портал ўз фойдаланувчиларига бир нечта қулайликлар жамланмасидан иборат янги имкониятлар тақдим этмоқда.

Портал ҳақида қуйидаги видеолавҳа орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=4Ajk6UU2ie8

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!