Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойлик ёшлар спортнинг “Фудокан каратэ-до” тури бўйича 5 та олтин медални қўлга киритди
13 октябрь 2021 г 579 Комментарии: 0
Моҳиятан, спорт саломатлик гарови эканини барчамиз яхши биламиз. Шу боис, Ўзбекистонда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далили.
Жорий йилнинг 8-10 октябр кунлари спортнинг “Фудокан Каратэ-до” тури бўйича Бухоро шаҳрида “БУХОРО ОПЕН” мусобоқаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобоқада Жиззах вилояти Aрнасой тумани БЎСМ спортчилари қатнашиб фахирли натижаларга эришди.
Қизғин ва муросаасиз кечган баҳсларда 14-15 ёшлар ўртасида “кумите” бўйича 45 кг вазн тойифада Aлибоева Гулшода 1-ўринни ва “Ката” бўйича 2-ўринни эгаллади.
Хайитбоева Замира “кумите” бўйича 50 кг вазн тойифада 2-ўринни “Ката” бўйича 1-ўринни, Гузарбоева Зумрад “кумите” бўйича 50 кг вазн тойифада 1-ўринни ва “Ката” бўйича 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек 10-11 ёшлар ўртасида Йўлдашов Сардор “кумите” бўйича 40 кг вазн тойифада 2-ўринни “Ката” бўйича 1-ўринни,
Оралива Динара “кумите” бўйича 35 кг вазн тойифада 2-ўринни “Ката” бўйича 1-ўринни эгалашди.
10-11 ёшлар ўртасида Сулайманов Елбек “кумите” бўйича 40 кг вазн тойифада 3-ўринни, Лутфуллайев Лочин “кумите” бўйича 35 кг вазн тойифада 3-ўрин ўринларни эгаллаб нафақат туманимиз балки вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишди.
Ғолиб ва совриндорлар ҳомийлар томонидан таъсис этилган диплом ва медаллар билан тақдирландилар.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!