» » Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

13 октябрь 2021 г 1 503 Комментарии: 0

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси:
Арнасой туман мактабгача таьлим бўлими мудири;

Ғаллаорол тумани мактабгача таълим бўлими мудири;

Янгиобод тумани мактабгача таълим бўлими мудири;

Болалар саломатлиги ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш, ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича мутахассиси;

Болалар саломатлиги ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш, ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича мутахассиси.

Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси:
Фориш туманидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Жиззах вилояти маданият бошқармаси:
Арнасой тумани маданият бўлими мудири;

Бахмал туман маданият бўлими маданий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси;

Бахмал тумани маданият бўлими бош бухгалтери;

Дўстлик туман маданият бўлими маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси.

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси:
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекция-бўлим бошлиғи ўринбосари;

Дўстлик тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари;

Фориш тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари.

Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Янгиобод туман инспекцияси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 21 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!