» » Жиззах вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилди

Жиззах вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилди

16 февраль 2021 г 1 461 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Жиззах вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Кадрлар бўйича менеджер;

Жиззах вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Ҳайвонлар соғлигини химоя қилиш бўлими бош мутахассиси;

Мирзачўл туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош бухгалтер;

— Фориш туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Янгиобод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш давлат назорат мутахассиси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 16 февралдан 25 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!