» » Ғаллаорол туманида маст фуқаро ҳамқишлоғини пичоқлади

Ғаллаорол туманида маст фуқаро ҳамқишлоғини пичоқлади

23 октябрь 2021 г 1 273 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида икки нафар маст фуқаро ўзаро жанжаллашган. Жанжал давомида улардан бири иккинчисини пичоқлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани «Гулчамбар» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ҳамқишлоғини “Нега уйимга келиб жанжал қиласан?” деган важ билан пичоқлаган.

Оқибатда жабрланувчи чап кўкрак соҳасида кесилган ва чап орқа соҳасида санчилган жароҳат, мастлик ва постравматик шок ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳодиса юз берган вақтда айбланувчи ҳам маст ҳолда бўлган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!