Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах давлат педагогика институти магистранти Москвада ўтказилган танловда фахрли биринчи ўринни эгаллади
28 октябрь 2021 г 1 111 Комментарии: 0
Ҳакима “Жиззах воҳаси тожиклари урф-одатлари ва анъаналари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Ҳозиргача унинг («Жиззах воҳаси тожиклари: анъанавий турмуш Тарзи урф-одатлари ва маросимлари») ”Tajik of Jizzakh Oasis: Traditional way of life customs and traditions rituals” номли рисоласи, («Жиззах воҳаси урф-одатлари ва маросимлари») “Jizzakh oasis customs and ceremonies” номли китоби Германиянинг Академик Ламберт Публишинг нашриётида нашр этилди. “Жиззах воҳаси тожиклари: анъанавий турмуш тарзи, урф-одат анъаналари ва маросимлари” электрон дарслик мобиль иловаси муаллифи.
Ҳозирги кунда Давлатова Ҳакиманинг 40 дан ортиқ илмий-публицистик мақолалари Республика ва хориж нашрларида чоп этилган. Ҳакима шу кунга қадар халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларда ҳам иштирок этиб келмоқда. Унинг илмий мақолалари республикамиз ва Польша, Франция, Буюк Британия, Германия, Россия, Украина, Ҳиндистон, Қозоғистон, Малайзия, Чехия, Испания ва АҚШ каби мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларида чоп этиб келинмоқда.
Ҳ.Давлатова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди гранти доирасида Фориш тумани тожик миллатига мансуб аҳолисининг урф-одатлари ва маросимларига “Фориш: одамлар ва удумлар” деб номланган китобни тайёрлаш ва чоп этилишда фаол иштирок этди.
Пахтокор туманидаги 2-мактабни, сўнгра Жиззах давлат педагогика институти қошидаги “Сайилжой” академик лицейини битириб, олий ўқув юртининг рус тили йўналишида таълим олган иқтидорли қиз мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган катта имкониятлардан самарали фойдаланиб, изланувчанлиги, интилувчанлиги туфайли эътиборга тушаётир.
Ҳозирда рус, ўзбек ҳамда форсий тилларнинг ўзаро алоқасини қиёсий ўрганиш бўйича илмий иш олиб бормоқда. Шунингдек, буюк алломаларимизнинг ҳаёти ва асарлари, меъморий обидалар тарихини, Жиззах вилоятида яшовчи турли миллатларнинг этнографиясини, урф-одатларини ўрганиш билан ҳам шуғулланмоқда.
Москвада ўтказилган танлов ғолиби бўлиш ҳам ҳамюртимизнинг изланишлари тарихий, илмий аҳамиятга эга эканлигининг халқаро эътирофи бўлди. Бу айни пайтда мамлакатимизда юртимиз ёшларига яратилаётган имкониятларнинг самарасидир.
Жамшид Ёрбеков (сурат)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!