» » Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

28 октябрь 2021 г 1 210 Комментарии: 0

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси:
Шароф Рашидов туманидаги 45-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

Шароф Рашидов туманидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси:
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бўлими бошлиғи;

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекция-бўлим бошлиғи ўринбосари;

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;

Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Янгиобод туман инспекцияси бош мутахассиси.

Жиззах вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
Дўстлик тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ХУЖМШлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси.

Жиззах вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги молия бўлими Бюджет даромадлари базасини мустахкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бош мутахассиси.

Зарбдор тумани ҳокимлиги молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси.

Жиззах вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
Зарбдор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими участка мудири.

Жиззах вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
Зомин миллий табиий боғи катта инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 6 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!