Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманидан “Самарқанд-қудуқ” МФЙга олиб борувчи асосий йўлнинг носозлиги бўйича муносабат берилди
16 октябрь 2021 г 362 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туманидан “Самарқанд-қудуқ” МФЙга олиб борувчи асосий йўл жуда ачинарли аҳволдалиги, аҳоли туман марказига қатнашга қийналаётгани юзасидан шикоят бўйича қуйидагилар маълум қилинди.
Мазкур автомобиль йўл давлат аҳамиятидаги 4Р 39 “Учтепа к.-Оқтом к.” автомобиль йўли бўлиб, автомобиль йўлининг умумий узунлиги 26 км.ни ташкил қилади. 2013 йилда “Сардоба” сув омборига йирик ўлчамли тош маҳсулотлари ташилиши натижасида таъмирталаб аҳволга келган.
Вазирлар маҳкамасининг 2013 йил 20 майдаги №54-сонли баёнига асосан (“Сардоба” сув омборини қуришда тош ва шағал ташилган йўл) 2018 йилда тўла таъмирлаши кўзда тутилган. 2020 йил 9-январдаги Ўзбекистон Республикаси Президантининг ПҚ-4563 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 12-иловаси 4.3.-бандига асосан Ушбу объект 2022-2026 йиллар учун тузилган инвестиция дастурига киритилган бўлиб, ҳозирги кунда “Буюртмачи” “Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш” ДУК буюртмасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!