Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
04 ноябрь 2021 г 1 255 Комментарии: 0
«Жиззах сув таъминоти» МЧЖ шаҳар филиалига қарашли “Саноат” сув узатиш иншоотидан чиқувчи Д-500 ммли қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли жорий йилнинг 4 ноябр кунидан 6 ноябр кунигача сув узатиш тўхтатилади. Бу ҳақда «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ томонидан маълум қилинди.
Сув узатиш тўхтатилиши оқибатида Жиззах шаҳрининг Иттифоқ, Дўстлик, Бунёдкор маҳалларида, Қалия маҳалласининг Қалия кўчасида, ҳамда Ш.Рашидов тумани Қанли ҚФЙ Беклар маҳалларида сув узилиши кузатилади.
Ушбу маҳалаларга махсус техникалар ёрдамида жадвал асосида ичимлик суви етказиб берилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!