» » Жиззах шаҳридаги ташқи реклама воситаларида давлат тили меъёрларига амал қилиниши юзасидан ўрганишлар давом этмоқда

Жиззах шаҳридаги ташқи реклама воситаларида давлат тили меъёрларига амал қилиниши юзасидан ўрганишлар давом этмоқда

08 ноябрь 2021 г 579 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли, 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги 61-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганиш, ўзбек тили ва ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларига амал қилиш ҳолати юзасидан вилоят монополияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан Жиззах шаҳридаги ташқи реклама воситаларида давлат тили меъёрларига амал қилиниши юзасидан ўрганиш, бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ягона мақсад - ўзбек адабий тили меъёр ва қоидалари бузилишининг олдини олишдан иборат.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!