Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 18 ноябрь – “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири ўтказилди (видео)
18 ноябрь 2021 г 1 162 Комментарии: 0
Бугун Жиззах шаҳрида 18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ҳарбийлар, спортчилар, ёшлар, миллий маданий марказлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида парад ўтказилди.
Маълумки Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Параддан сўнг, вилоят мусиқали драма театрида байрам дастури ўтказилди. Тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Латибжон Ахмаджонов сўзга чиқиб барчани байрам билан самимий табриклади.
Шунингдек тадбир давомида, 16-ноябрь Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Вилоят мусиқали драма театрида “Ўзбекистон бағрикенг диёр” шиори остида концерт дастури ҳам ташкил этилди.
Тадбирда бугунги кунда вилоятимизда фаолият олиб бораётган қозоқ, қирғиз, туркман, рус, корейс, татар миллий маданий марказларидан жамиятда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, умуминсоний қадрятларни асраб-авайлашда энг фаол интирок этганлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!