Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах ДПИ талабалари ётоқхонасида “Оила бахти” мавзусидаги семинар ўтказилди
23 ноябрь 2021 г 811 Комментарии: 0
2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Жиззах ДПИ ётоқхонасида “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълим” кафедраси ф.ф.д.профессор Бахти Очилова, ҳуқуқшунос Зумрад Қосимова ҳамда вилоят “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази” маслаҳатчиси – М.Умарқуловалар ҳамкорлигида “Оила бахти” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди.
Маълумки, миллатлар шарафини юқори мартабага кўтарадиган нарса миллионлар ила саналадиган аскарлару, дунёда энг буйук ва зўр бўлган кемалар эмас, балки энг оз эътибор берадиганимиз ё бўлмаса, ҳеч бир замон эътибор бермасдан қоладиганимиз – оиладир.
Оила низомсиз бўлса, унинг ёмон оқибати бутун миллатга таъсир этади ва шу сабабдан фазилат ерига разолат, тараққиёт ўрнига тубанлик негиз қуради… Агар бир миллатга бундай ҳол рўбарў келса, у миллат китобининг сўнгги варағи очилади…”.
Тадбирнинг асосий мақсади ва вазифаси ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Оила-муқаддас”, “Соғлом оила - соғлом жамият”, “Оила - жамият ва давлат ҳимоясида”, “Фаровон оила- жамият равнақининг асоси” методологиясига асосланиб мулоқот, диалог шаклида ташкил этилди. Тренингда мавзуга оид ведиороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, тренингда нотўлиқ оиланинг ижтимоий-педагогик муаммолари, турли ҳаёт тарзлари ва оилавий ҳаёт муаммолари, оилавий ҳаётга тайёргарлик омиллари ва усуллари хусусида сўз юритилди.
Тадбир якунида фаол қатнашган талабаларга китоблар совға қилинди.
Фалсафа, тарбия ва хуқуқ таълими кафедраси
ўқитувчиси 3 даражали хуқуқшунос З.Касимова
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!