Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Татарстон Республикаси Спорт вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Татарстон Республикаси Спорт вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди

25 ноябрь 2021 йил
244
0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида  вилоят ҳокимлиги ва Татарстон Республикаси Спорт вазирлиги ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.

Меморандумни вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва  Татарстон Республикаси Спорт вазирининг биринчи ўринбосари Халил Шайхутдинов имзолашди.

Жумладан имзоланган меморандум халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсати, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилди.

Икки томоннинг келишувига асосан давлат ташкилотлари, таълим муассасалари, федерациялар ва бошқа спорт тузилмалари ўртасида - оммавий спорт турлари, ногиронлар спорти, элита спорти ва спорт бўйича кадрларни тайёрлаш йўналишларда ўзаро манфаатли дастурлар, тажриба ва маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.

Шунингдек, меморандум доирасида ҳамкорларда ҳар йили Жиззах вилояти ва Татарстон Республикасида белбоғли кураш бўйича биттадан (халқаро миқёсда) мусобақа ўтказилиши режалаштириб олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар