Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда Президент соврини учун белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди

Жиззахда Президент соврини учун белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди

25 ноябрь 2021 йил
283
0

Бугун Жиззах шаҳридаги "Суғдиёна" спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича илк маротаба 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Соврин жамғармаси 56.000 АҚШ доллари ташкил этадиган мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг 30 га яқин давлатидан спортчилар  ташриф буюришди.

Мазкур жаҳон чемпионати очиб бериш учун вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, “-Фурсатдан фойдаланиб мусобақанинг барча иштирокчиларига омад тилайман уйлайманки ушбу мусобақа дўстона муносабатлар асосида юқори савияда ўтади ва барча иштирокчиларга уйларига ёруғ юз билан қайтишлари насиб қилсин”- деб барча спортчиларга омад тилади.

Тантанали очилиш маросимида спорт соҳасига қушаётган ҳиссаси учун бир гуруҳ вакиллар тақдирланишди.

"Суғдиёна" спорт мажмуасида ташкил этилган байрам тадбирида республика ва маҳаллий санъат вакиллари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Мусобақани халқаро тоифадаги ҳакам Неъматулла Тўйчиев бошчилигида 40 нафар халқаро тоифадаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар