» » Жиззахда Президент соврини учун ўтказилган жаҳон чемпионати ниҳоясига етди

Жиззахда Президент соврини учун ўтказилган жаҳон чемпионати ниҳоясига етди

27 ноябрь 2021 г 463 Комментарии: 0

Аввал хабар берганимиздек, 25-26  ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна" спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 2001-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 56 000 АҚШ доллари бўлган  жаҳон чемпионатининг  биринчи кунги белбоғли кураш йўналиши бўйича баҳсларида терма жамоамиз 13 та олтин билан умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни қўлга киритганди. Белбоғли курашнинг эркин йўналишида умумжамоа ҳисобида Қозоғистон полвонлари энг кўп олтин медалларни жамғарган ҳолда ғолиб бўлди.

Жаҳон чемпионати якунига етгач, ғолиб ва совриндор спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонларга диплом, медаль ва белгиланган 10 000 000,  7 000 000, 5 000 000 сўм пул мукофотлари берилди. Бундан ташқари  мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоасига Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини - "Cobalt" автомобили топширилди.  

Эркин йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Қозоғистон терма жамоасига ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини - "Saprk" автомобили  топширилди.

Тантанали тарзда ўтган тақдирлаш маросимида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Жиззах вилояти ҳоким ўринбосари Синдор Раҳмонқулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров,  Осиё белбоғли кураш конфедерацияси раиси Мўмин Муродов ва бошқалар иштирок этди.  

Шунингдек, жаҳон чемпионати доирасида Осиё белбоғли кураш конфедерациясининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Осиё белбоғли кураш конфедерациясига ўзбекистонлик Мўмин Муродов раис этиб сайланди.

Қуйида иккинчи кунги эркин йўналишда ғолиб ва совриндор спортчилар билан танишинг.

Эркин йўналиш бўйича ўсмирлар:

57 кг. вазн тоифаси

 

1. Камронбек Ортиқов (Ўзбекистон);

 

2. Даничер Ўралов (Ўзбекистон),;

 

3. Жандос Обубакиров (Қозоғистон);

 

3. Нарирбай ат Кенхебай (Қирғизистон).

 

62 кг. вазн тоифаси

 

1. Нурсултан Нурсеитов (Қозоғистон);

 

2. Шоҳруҳ Зокиров (Ўзбекистон);

 

3. Калисбек Қаюмов (Қирғизистон);

 

3. Исмоил Умрзоқов (Ўзбекистон) .

 

68 кг. вазн тоифаси

 

1. Саян Курмангалиев (Қозоғистон);

 

2. Нурканат Каинбердиев (Қирғизистон);

 

3. Фаёзбек Абдуғаффоров (Ўзбекистон);

 

3. Илёс Аҳмадов (Ўзбекистон).  

 

75 кг. вазн тоифаси

 

1. Илназ Рамазанов (Россия);

 

2. Асадбек Раҳматов (Ўзбекистон);

 

3. Алан Текеев (Россия);

 

3. Науризбек Мамит (Қозоғистон).  

 

82 кг. вазн тоифаси

 

1. Замир Чомаев (Россия);

 

2. Артур Зарипов (Россия);

 

3. Муҳаммаджон Расулов (Ўзбекистон);

 

3. Шероз Оқилов (Тожикистон).  

 

90 кг. вазн тоифаси

 

1. Айберген Алдаберген (Қозоғистон);

 

2. Бакитбек Уулу Бекзод (Қирғизистон);  

 

3. Асадбек Ҳотамов (Ўзбекистон);  

 

3. Диёрбек Худойберганов (Ўзбекистон) .

 

-100 кг. вазн тоифаси  

 

1. Зангар Жанабек (Қозоғистон);

 

2. Азизбек Абдумаликов (Ўзбекистон);

 

3. Нурмамбет Раимали (Қирғизистон);

 

3. Айдар Каримов (Россия).

 

1. Зураб Макатсарли (Россия);

 

2. Нурали ули Бекзат (Қозоғистон);

 

3. Озод  Ўринбоев (Ўзбекистон);

 

3. Арсланбек Турдурбеков (Қирғизистон).

 

Эркин йўналиш бўйича қизлар:

 

48 кг. вазн тоифаси

 

1. Мухлисахон Сотволдиева (Ўзбекистон);

 

2. Айгерим Ретбаева (Қозоғистон);  

 

3. Балимай Толегаев (Қозоғистон);

 

3. Дурдона Каримова (Ўзбекистон).

 

52 кг. вазн тоифаси

 

1. Юлдуз Абдуллаева (Ўзбекистон);

 

2. Залина Исломова (Россия);

 

3. Назерке Абилтаева (Қозоғистон);

 

3. Шаҳноза Абдуқодирова (Ўзбекистон).

 

58 кг. вазн тоифаси

 

1. Ольга Шугаева (Россия);

 

2. Аяулм Куанишова (Қозоғистон);

 

3. Сагат Баигараева (Қозоғистон);

 

3. Аксунгул Жангабоева (Ўзбекистон).  

 

66 кг. вазн тоифаси

 

1. Асижан Орунбасарова (Қозоғистон);

 

2. Жаҳона Эсонова (Ўзбекистон);

 

3. Жулдиз Жумахан (Қозоғистон);

 

3. Машҳура Суннатиллаева (Ўзбекистон).  

 

76 кг. вазн тоифаси

 

1. Зебохон Носирова (Ўзбекистон);

 

2. Беcкет Каддигул (Қозоғистон);

 

3. Динорахон Қосимова (Ўзбекистон);

 

3. Дина Бодан (Қозоғистон).  

 

+76 кг. вазн тоифаси

 

1. Аизхан Анарбекова (Қирғизистон);

 

2. Жаная Интикбай (Қозоғистон);

 

3. Наргиза Дарябаева (Ўзбекистон);

 

3. Фазилатхон Турсунова (Ўзбекистон).

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!