» » Фориш туманида янги завод бунёд этилмоқда

Фориш туманида янги завод бунёд этилмоқда

01 декабрь 2021 г 615 Комментарии: 0

Фориш туманида табиий бойликлардан самарали фойдаланиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада, айниқса, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш боарсида имкониятлар катта. Туманда ҳудудий инвестиция дастурига асосан 8,2 трлн. сўм бўлган саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича 46 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланган.
Айни кунда туманнинг «Эгизбулоқ» маҳалласида Хитой давлати билан ҳамкорликда умумий қиймати 2,0 млн. АҚШ доллари бўлган, йилига 100 минг тонна сифатли оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳак заводи бунёд этилмоқда.
Хитойлик ҳамкорлар билан «ZHONB YUAN GROUP PLUS» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган. Мазкур оҳак ишлаб чиқариш заводини 2022 йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушириш мўлжалланган. Заводда ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортга йўналтирилади. Ишлаб чиқариш корхонасининг ишга туширилиши ҳисобига 20 нафар вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!