» » Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда фаол иштирок этганлар тақдирланишди

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда фаол иштирок этганлар тақдирланишди

03 декабрь 2021 г 786 Комментарии: 0

2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ташкилотчиларининг сайлов қонунчилиги бўйича малакасини ошириш юзасидан ўтказилган ўқув курсларига мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан республика ва ҳудудий тренерлар ҳамда мониторинг гуруҳида ишлаш учун малакали мутахассислар қаторида Жиззах вилоятидаги Олий ўқув юрти ўқитувчилари ҳам жалб этилди.

Улар юртимизнинг барча ҳудудларида миллий сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш семинар-тренингларини олиб бориш ҳамда сайловни уюшқоқлик билан ўтказишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Марказий сайлов комиссияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда фаол иштирок этган ва ўзига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиб, виждонан бажарган Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти ва Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ходимларининг сайлов жараёнидаги меҳнатини алоҳида эътироф этилиб, улар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!