» » Жиззахда округ сайлов комиссияси аъзоларига гувоҳномалар топширилди

Жиззахда округ сайлов комиссияси аъзоларига гувоҳномалар топширилди

24 август 2021 г 878 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах сайлов округининг биринчи ташкилий мажлиси бўлиб ўтди. Унда округ сайлов комиссияси раҳбар ва аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши муносабати билан Жиззах вилоятида ҳам ушбу сиёсий жараённи юксак савияда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах сайлов округининг биринчи ташкилий мажлисини округ сайлов комиссияси раиси, Жиззах давлат педагогика институти ректори Шавкат Шарипов бошқариб борди.

Тадбирда 4-Жиззах сайлов округи комиссияси раиси, комиссия аъзоларининг вазифалари хусусида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, 4-Жиззах сайлов округи комиссияси раиси ўринбосари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали директори Мамлакат Арипова округ сайлов комиссиясининг иш режаси хусусида маълумот берди.

Мажлисда 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг иш режаси ва комиссия аъзоларининг вазифалари тасдиқланиб, уларга гувоҳномалар топширилди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!