» » 2021 йилнинг 3 декабрь куни, Жиззахда 7 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, шунчаси тузалди

2021 йилнинг 3 декабрь куни, Жиззахда 7 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, шунчаси тузалди

04 декабрь 2021 г 572 Комментарии: 0

Коронавирус: кеча юртимизда касалланганлар ва соғайганлар сони 200 нафардан ошди, яна 3 нафар бемор вафот этди.

2021 йил 3 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194105 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
13 нафари Андижон вилоятида,
17 нафари Бухоро вилоятида,
7 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
10 нафари Наманган вилоятида,
25 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
11 нафари Фарғона вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
50 нафари Тошкент вилоятида,
56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 23 нафар,
Бухоро вилоятида 12 нафар,
Жиззах вилоятида 7 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 12 нафар,
Самарқанд вилоятида 24 нафар,
Сирдарё вилоятида 6 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 10 нафар,
Хоразм вилоятида 9 нафар,
Тошкент вилоятида 16 нафар,
Тошкент шаҳрида 75 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190704 (+201) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1416 нафарни ташкил қилди.

Бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми тез суръатда тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳолаяпти. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Шундай экан вакцина олинг ва ўзингиз ва атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!