» » Пахтакор туманидаги сайёр қабулда 149 та мурожаат кўриб чиқилди

Пахтакор туманидаги сайёр қабулда 149 та мурожаат кўриб чиқилди

04 декабрь 2021 г 513 Комментарии: 0

Пахтакор туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги масъулларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари томонидан вилоят фуқаролари учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Бунда 149 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, шундан, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича 126 та, ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 23 та мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 19 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 5 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 125 та мурожаатни қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этилганлиги сабабли кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Жиноят ишлари юзасидан 4 та мурожаат бўйича маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод қилинди, яна 4 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди.

– Мен 2017 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-“б” банди бўйича 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эдим, – дейди мурожаатчилардан бири. – Содир этган жиноятимдан чин дилдан пушаймонлигим инобатга олиниб, бугунги сайёр қабулда менга ишонч билдириб, муддатидан илгари озодликка чиқарилдим. Шароф Рашидов туман “Тоза ҳудуд” ташкилотига ишга ҳам жойлаштирилдим. Энди бундан буён ишимга ҳалол ва виждонан ёндашиб, бор куч-ғайратим билан шу юртга, халққа хизмат қилишга ваъда бераман.

Фуқаролик ишлари бўйича 2 та алимент ундириш хусусида суд буйруғи чиқарилди, 4 таси бўйича эса 107 миллион 258 минг 146 сўм иш ҳақи ундириб берилди, 1 та мурожаат юзасидан яшаганлик фактини белгилаш тўғрисида суд қарори чиқарилди, барча мурожаатлар қаноатлантирилиб, яна 1 та мурожаат – таъминот ундириш ҳақидаги иши кўрилиш жараёнида тарафлар ярашганлиги сабабли фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, ижобий ҳал қилинди.

Маъмурий ишлар бўйича 1 нафар фуқаронинг ҳоким қароридан норози бўлиб ёзган мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.

Қабуллар якунлари бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига назоратга олинган ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!