» » Арнасойда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди

Арнасойда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди

04 декабрь 2021 г 1 066 Комментарии: 0

Арнасой туманида бугун эрта тонгдан аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Бобур МФЙ Н.Холмуродов кўчасидаги туман Ахборот кутубхона маркази, туман марказининг шоҳ кўчаси, Ғорлиблар МФЙ Самарқанд кўчаси туман ҳокимлиги биносигача бўлган масофада 200 дан зиёд фуқаролар иштирокида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам " шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.

Унда Арнасой туман ҳокимлиги,  Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўлими, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман ИИБ, Прокуратура, Давлат солиқ инспексияси ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси, Туман Халқ қабулхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими, туман, тумандаги умумтаълим мактаби ходимлари ва маҳалла фаоллари ҳамда корхона ва ташкилот ходимлари иштирок этишди.  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!