» » Ғаллани суғориш қоидасини бузганга ҳам жавобгарлик бор

Ғаллани суғориш қоидасини бузганга ҳам жавобгарлик бор

06 декабрь 2021 г 611 Комментарии: 0

Дўстлик туманида кузги ғаллани суғориш қоидасини бузган 5 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, 15 нафар миробга нисбатан эса жавбогарлик иши қўзғатилган.

Жиззах вилоятида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини етиштиришда бажариладиган агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширилиши “Ўзагроинспекция” нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда. Хусусан, Дўстлик туманидаги 13 минг 700 гектар экилган ғаллани суғориш ишлари ҳам инспекциянинг туман бўлими томонидан қатъий назоратга олинган.

 Ўрганишларга кўра, экилган ерларнинг 11 минг 97 гектари, яъни 81 фоизи униб чиққан.
Тумандаги бошоқли дон майдонларида суғориш ишларини тез ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низомнинг 12-банди асосида қонун бузилиши олдини олиш мақсадида 371 фермер хўжаликларига огоҳлантириш хатлари берилди. 


– Фермер хўжаликлари ва кластерлар ғалла майдонларини пешма-пеш суғориш ишларини жорий йилнинг 18 август кунидан бошлаган эди, – дейди  “Ўзагроинспекция”нинг Дўстлик туман бўлими инспектори Рустам Анорқулов.

 – Айни пайтда суғориш ишлари якунланган бўлиб, бугунги кунга қадар фермер хўжаликлари томонидан суғорилган бошоқли дон майдонларида суғориш тартибини бузган 69 та фермер хўжалигига назорат тартиби асосида ёзма кўрсатмалар бердик.

 Суғориш қоидасини бузган 5 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари бўйича эса тегишли ҳужатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. Бундан ташқари, Дўстлик тумани сув истеъмолчилари уюшмасининг 15 нафар бош мироб ва миробларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ваколат доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекиснинг 74-моддаси 2-қисми билан жавбогарлик иши қўзғатилди.


Яна бир гап. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 
23 февралдаги 95-сонли қарорида “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисоб-варақларига ўтказиб бериш” тўғрисида топшириқ берилган.

 Шунга асосан, “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган майдонга лойиҳада белгиланган экиндан бошқа экин жойлаштирилса, ушбу экинни суғоришда мавжуд сувни тежайдиган суғориш технологиясидан тўлиқ фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда унинг асосий қисмидан (сув тиндиргич, насос станцияси, фильтрлар, сувни етказувчи ва тақсимловчи қувур тармоғи ва бошқа асосий қисмларидан) фойдаланиш лозимлиги белгилаб қўйилган. 


Шулардан келиб чиқиб, туманда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган 125 та фермер хўжаликларига огоҳлантириш хатлари юборилди.

А.ҚАЮМОВ, 
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!