» » Зоминда “Соғлом ҳаёт учун 10 000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди

Зоминда “Соғлом ҳаёт учун 10 000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди

10 декабрь 2021 г 546 Комментарии: 0

Зомин туманида аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 1000 нафарга яқин фуқаролар иштирокида "Соғлом ҳаёт учун 10 000 қадам " шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.

Марафонда Зомин тумани ҳокимлиги, Туман ИИБ шахсий таркиби, маҳалла фаоллари, депутатлар, спортчи ёшлар ҳамда корхона ва ташкилот ходимлари иштирок этди.

Марафондан сўнг иштирокчилар томонидан Ғ.Ғулом маҳалласида жойлашган Street Workout спорт майдонида эрталабки бадантарбия машқлари бажарилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!