Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик тумани ҳокими тақдимоти ўтказилди (инфографика)
09 декабрь 2021 г 695 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган идоравий йиғилишда Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишевнинг 2022 йилда Манас маҳалласида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш юзасидан тақдимоти намойиш этилди.
Тақдимот, 2022-2026 йилларда Жиззах вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган дастурнинг шаҳар ва туманлар бўйича ишлаб чиқилиши ва тегишли тартибда тақдимот қилиниши юзасидан берилган топшириқ ижроси бўйича ўтказилди.
Мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларидаги бугунги ўзгаришларга назар солиб, бу жараённинг бошланиши ҳам, натижаси ҳам давлатимиз раҳбари қабул қилаётган ҳужжатлар ижроси доирасида эканини кўрамиз.
Агар бу ўзгаришлар жараёни алоҳида соҳалар, ҳудудлар мисолидан олиб қаралса, нималар қилиниши керак эди-ю, нималарга эришилгани янада яққол кўринади.
Дўстлик туманидаги Манас маҳалласида ободонлаштириш ишлари “Обод қишлоқ” дастури қабул қилинмасдан олдин бошлаб юборилиб, қисқа вақтни ичида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганди.
Бу ўзгаришлар бошланиши сифатида тарих зарварақларига Янги Ўзбекистон илк қадамлари сифатида намоён бўлганди. Манас маҳалласида амалга оширилган “Обод қишлоқ” дастури кейинчалик бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда амалга оширилиб келинмоқда.
Орадан 3 йил ўтиб, “Инсон қадри” бош тамойилга кўтарилаётган мамлакатимиздаги ислоҳатлар бугунги кунга келиб янаям кўпроқ ишларни амалга оширишни тақазо этмоқда.
Жумладан, Президентмиз Шавкат Мирзиеёв томонидан илгари сурилаётган ҳар бир маҳалланинг ўз бюджетига эга бўлиши, шу орқали эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ваколатлари ҳоким ёрдамчиларига берилаётганидан мақсад аҳолини турмуш тарзини яхшилашга қаратилгандир.
Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишевнинг тақдимоти ҳам 2022 йилда Манас маҳалласи мисолида барча маҳаллаларда қилииниш керак бўлган ишларни кўрсатиб берди.
Навбатдаги идоравий йиғилишда барча ҳокимларнинг тақдимоти эшитилиши белгилаб қўйилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!