» » Футзал. Жиззахда тўртинчи тур ўйинлари старт олди

Футзал. Жиззахда тўртинчи тур ўйинлари старт олди

24 декабрь 2021 г 479 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 4-тур ўйинлари старт олди. Уч кун давом этадиган мусобақанинг дастлабки кунги ўйинлари қизиқарли, томошабоп ўтди.

АГМКга қарши тўп сурган “Насаф” биринчи бўлиб ҳисобни очганди, бироқ якунда битта тўп фарқи билан мағлубиятга учради. “Бунёдкор” ва “Ҳуахин-Жиззах” учрашувининг биринчи бўлимида кучлар тенг келаётганди. Иккинчи бўлимда ака-ука Чориев ва Раҳматовнинг голлари эвазига жиззахликлар ҳисобда илгарлаб кетишди. “Қалдирғочлар”га ҳатто жиззахликларнинг моҳир ҳужумчиси Ихтиёр Ропиевнинг ўз дарвозасини “нишонга олиши” ҳам фойда бермади.

“Максам-Чирчиқ” ва “Металлург” жамоалари баҳсида ҳар иккала томондан ўз дарвозасини ишғол этиш холатлари кузатилди, якунда эса бекободликлар йирик ҳисобда устунликка эришишди. Чемпионат бошлангандан буён бирорта ҳам очко ишлай олмаган зарафшонликлар “қора анъанасини” яна давом эттиришди – “Пахтакор” жамоасига бешта тўп фарқи билан мағлуб бўлишди.

Футзал. Олий лига

Жиззах. “Сўғдиёна” с.м. 4-тур.

Биринчи кун. 22 декабрь, чоршанба

АГМК – НАСАФ – 3:2 (0:1)

Голлар: Давлат Иброҳимов (31), Музаффар Аҳаджонов (32), Артур Юнусов (34) – Мамашариф Халимов (7), Жасур Халимов (38)

ПАХТАКОР – СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН – 7:2 (4:1). 24 томошабин.

Голлар: Муҳаммад Зоиров (2), Дилшод Ирсалиев (3, 4, 20), Шоислом Шобаҳромов (27), Заҳриддин Абдувалиев (32), Шерзод Мустафоев (34) – Равшан Толибов (5, 33)

БУНЁДКОР – ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – 2:4 (1:1). 234 томошабин.

Голлар: Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (17) – Илҳомжон Ҳамроев (14), Даврон Чориев (33, 37), Дилшод Раҳматов (36), Ихтиёр Ропиев (37-ўз дарв.)

МАКСАМ-ЧИРЧИҚ – МЕТАЛЛУРГ – 3:6 (1:2). 56 томошабин.

Голлар: Одилжон Асамов (7), Тимур Тўрақулов (38-ўз дарв.), Ҳусанхон Ғаниев (40) – Илҳом Ражабов (6), Фарҳод Қодиров (11), Санжар Зиёхонов (21, 38), Улуғбек Худоёров (27), Махсуд Файзуллаев (32-ўз дарв.)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!