» » O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши энди янги бинода фаолият юритади

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши энди янги бинода фаолият юритади

27 декабрь 2021 г 788 Комментарии: 0

Янги йил байрами арафасида Тадбиркорлар ва ишибилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг маъмурий биноси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар барча соҳаларни тўлиқ қамраб олгани, O’zLiDeP ташкил этилганининг илк кунлариданоқ тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш дастури билан сиёсий майдонга чиққани, партия бугунги кунда мамлакатимиздаги етакчи сиёсий кучга айлангани хусусида сўз борди.

Тадбир давомида ушбу бинони бунёд этишда фаоллик кўрсатган Акмал Аҳмедов бошчилигидаги “EURO ASIA MOTORS” масъулияти чекланган жамияти қурувчиларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Индувидуал иситиш тизимига эга, ҳар бир хона совуткичлар, компьютер, маиший ва бошқа зарур техник жиҳозлар, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар билан тўлиқ таъминланган.

Бино ҳовлисида автотураргоҳ, дам олиш айвончаси жойлашган. Партия фаоллари томонидан ҳовлига 160 туп терак, 10 дона арча, 12 дона чинор, 4 туп хурмо, 4 туп гилос, 4 туп олма ва жами 200 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт, гул кўчатлари ўтқазилди. Эътиборли томони, ҳовлида яратилаётган боғ алоҳида суғориш тизимига эга.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!