» » Форишда кам таъминланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатилмоқда

Форишда кам таъминланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатилмоқда

28 декабрь 2021 г 543 Комментарии: 0

Фориш туманидаги 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида 2021 йил декабрь ойида аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Айни кунда Президентимиз қарори асосида “Темир дафтар” рўйхатида турган оилаларга бир марталик 800 минг сўм моддий ёрдам туман “Халқ банки” томонидан тўлаб берилмоқда. Моддий ёрдам тўланиши сектор раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!