» » Бокс: жиззахлик спортчилар беллашувларда муносиб иштирок этди

Бокс: жиззахлик спортчилар беллашувларда муносиб иштирок этди

29 декабрь 2021 г 719 Комментарии: 0

Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича катта (аёл ва эркак)лар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаларида Жиззах вилояти терма жамоалари муваффақиятли иштирок этди.

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатида Жиззах вилояти терма жамоаси вакилаларидан 66 килограмм вазн тоифасида Хадичабону Абдуллаева олтин, 75 килограммликлар баҳсида Машҳура Солибоева кумуш, 52 килограмм вазн тоифасида Сайёра Қаҳҳорова, 54 килограммлик спортчилар орасида Маҳлиё Ҳабибуллаева, 70 килограмм боксчи қизлар баҳсида Маржона Эшбобоева бронза меддалларига сазовор бўлди.

Эркаклар баҳсида энг юқори – 92 килограммдан оғир вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров олтин медалга эга бўлган бўлса, 71 килограмм вазнли боксчилар беллашувида Бобо-Усмон Ботуров ҳамда 92 килограмм вазн тоифасида Жавоҳир Тоғаймуродов кумуш медалларни қўлга киритди.

– Бу ютуқлар боксчиларнинг янги йил байрамига муносиб туҳфаси бўлди, – дейди вилоят бокс федерацияси масъул котиби Собиржон Ҳакимов. – 12-13 ёшли ўсмирлар мусобақасида Жиззах вилояти терма жамоаси вакиллари тўлиқ таркибда иштирок этиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Жумладан, ўз вазн тоифалари бўйича 70 килограммдан оғир вазнда Дониёр Илҳомов – олтин, 70 килограммда Достон Қўчқоров – кумуш, 33 килограммда Нодирбек Нишонов, 40 килограммда Шаҳзод Умаров, 55 килограммда Санжар Чўлпонов ҳамда 58 килограммда Беҳруз Аҳмадалиев – бронза медаллари билан тақдирланди.

Пойтахтдан қайтган спортчиларни Жиззах шаҳрида вилоят туризм ва спорт бошқармаси, вилоят бокс федерацияси вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари ва бокс мухлислари кутиб олди.

 А.Қаюмов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!