» » Бир мурожаат изидан...

Бир мурожаат изидан...

29 декабрь 2021 г 505 Комментарии: 0

Давлат хизматлари агентлиги одамларнинг дарду ташвишини тинглаб, муаммоларига ечим топишда энг самарали, ишончли ва қулай тизимга айланди.  

Эндиликда ҳаётнинг ўзи аҳоли мурожаатларига муносабатни тамомила ўзгартириб, ҳатто уларнинг ижроси қай даражада бажарилаётганини чуқур таҳлил қилишни тақозо этмоқда. Натижаси ҳам шунга яраша бўлиб, бугунги кунда аҳолининг давлат органларида турли йўналишлар бўйича мурожаатлари  қабул қилиниб, уларга ечим топилмоқда.

Бундан беш йил олдин бир вилоятда бир йилда юз мингдан ортиқ инсоннинг муаммоси ечим топганини тасаввур қилармидик? Ёки одамлар дуч келган масаласини раҳбарлар олдига тортинмасдан кўндаланг қўя олармиди? Йўқ, албатта. Чунки, юртимизда аҳоли мурожаатларини тинглаш ва ҳал этишга ҳозиргидек эътиборнинг ўзи йўқ эди.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасида ҳам жорий йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. 2021 йилнинг ўтган даврида бошқармага жами 459 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 194 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва вилоят Халқ қабулхонаси орқали, 10 таси Бош вазир қабулхонаси орқали, 32 таси Адлия вазирлигининг (1008) ва Давлат хизматлари агентлигининг (1148) “Ишонч телефони” орқали, 223 таси бевосита бошқармага келиб тушган мурожаатлардан иборат.

Мурожаатларнинг 190 таси (41,4 %) қаноатлантирилган, 181 таси (39,4 %) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 25 таси (5,4 %) кўрмасдан қолдирилган, 29 таси (6,3 %) тегишлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилган бўлса, 34 таси (7,4 %) мурожаатлар ўрганилаётганлиги сабабли қолдиқда қолган.

ДХА аралашгач...

Шерзод Қодиров Зарбдор тумани, Наврўз МФЙда истиқомат қилади. У жорий йилда уй-жойини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат реестри нотўғри шаклланганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жиззах вилоят Халқ қабулхонасига мурожаат қилди.

Аниқланишича, якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Зарбдор туман ДХМ орқали Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси Зарбдор туман филиалига сўров юборган.

Ушбу сўровда уй-жойни давлат рўйхатидан ўтказишда ҳуқуқий асос сифатида турар жойнинг ҳадя шартномаси тақдим этилган бўлсада, кадастрлар палатаси филиали томонидан рўйхатдан ўтказишда ҳуқуқий асос этиб олди-сотди шартномаси кўрсатилиб, техник хатоликка йўқ қўйилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан давлат кадастрлар палатасига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни  бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Шундан сўнг, мурожаат қайтадан кўриб чиқилиб, фуқаронинг  уй-жойи давлат рўйхатидан қайтадан ўтказилиб давлат реестри шакллантирилди.

Жорий йилда ер ресурслари ва давлат кадастр идоралари томонидан 118 та қонунбузилиш ҳолатлари содир этилган бўлиб, ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органга тақдимнома ва гоҳномалар киритилган, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорлар қабул қилинган.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!