» » ДХАда янги хизмат тури ишга тушди (видео)

ДХАда янги хизмат тури ишга тушди (видео)

07 январь 2022 г 537 Комментарии: 0

2022 йилнинг бошидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган хабарлардан бири – хорижга чиқиш паспортларини эндиликда давлат хизматлари марказларидан олиш имкониятининг яратилгани бўлди.
Жиззах вилоятида ҳам бундай хизмат ҳозирча Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида йўлга қўйилди. Келгусида бу хизматдан бошқа туман ва шаҳарлардаги марказларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Дарвоқе, ҳудудларда ҳар бир марказдан бир нафардан ходим Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш учун ўқув малака машғулотларида иштирок этди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бу хизмат муқобил равишда ички ишлар бўлимларида амалга оширилади. Фуқаролар марказларга ташриф буюриб, паспорт тақдим этган ҳолда тўлов амалга оширадилар. Тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараварини, яъни (270 000 сўм)ни ташкил этади.

                         

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!