Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктлари кўпайтирилди
15 октябрь 2019 г 3 017 Комментарии: 0
Ҳурматли фуқаролар!
Аввал хабар берганимиздек, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун Жиззах вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва Зомин тумани ИИБда маълумотларни йиғиш пункти фаолият юритаётган эди.
Ҳозирги кунда хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаатларнинг кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, шунингдек, аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, уларнинг нисбатан узоқроқ масофага боришларини қисқартириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг ташаббуси билан Жиззах шаҳри, Дўстлик, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлимларида ҳам маълумотларни йиғиш пунклари ташкил этилди.
Ушбу маълумотларни йиғиш пунктларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан берилган техник қурилмалар ўрнатилиб, хорижга чиқиш паспорти олиш бўйича аҳолиги хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Бугунги кунга келиб Жиззах вилоятида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ташкил этилган маълумотларни йиғиш пунктлари қуйидаги тарзда тақсимланиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда:
Жиззах вилояти ИИБ МваФРБда –Зафаробод тумани, Фориш тумани ва Зарбдор туманлари аҳолисига;
Дўстлик тумани ИИБ МваФРБда –Дўстлик тумани, Мирзачўл тумани ва Арнасой тумани аҳолисига;
Шароф Рашидов тумани ИИБ МваФРБда –Шароф Рашидов тумани ва Пахтакор тумани аҳолисига;
Жиззах шаҳри ИИО ФМБ МваФРБда –Жиззах шаҳри аҳолисига;
Ғаллаорол тумани ИИБ МваФРБда – Ғаллаорол тумани ва Бахмал тумани аҳолисига;
Зомин тумани ИИБ МваФРБда –Зомин тумани ва Янгиобод тумани аҳолисига хизмат кўрсатади.
Жорий йилнинг охиригача вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ М ва ФРБларида хорижга чиқиш паспортини олиш учун маълумотини йиғиш пунктлари очилиши режалаштирилган.
Фаолият юритаётган маълумотларни йиғиш пунктларида хорижга чиқувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, хомиладор аёллар, ёш болалар ва ногиронлиги бўлган шахларга навбатсиз хизмат кўрсатиш тизими жорий этилган.
Бундан ташқари ахолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида якшанба кунлари жадвал асосида навбатчилик ташкил қилинган ҳолда фуқароларни қабул қилиш ва тайёр паспортларни эгаларига тарқариш амалиёти йўлга қўйилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!