Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Генерал-майор Ғайрат Қодиров фуқаролар билан учрашди
14 август 2018 г 3 201 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 13 августида Мирзачўл туманида фуқароолар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ички ишлдар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров, туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Даврон Норчаев ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида ижтимоий-иқтисодий масалалар, фуқаролик паспортида амалга оширилаётган ислоҳотлар, четга чиқиш ва кириш қоидалари, туманда амалга оширилаётган "Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, қурилаётган уйларни расмийлаштириш тартиби, тадбиркорларга яратилаётган кредит имтиёзлари хусусида фикрлар юритилди.
Жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида фуқаролар вилоят ИИБ фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бошқармасига қилинган мурожаатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тўхталди. Шунингдек, доимий рўйхатдан ўтиб яшаш гувоҳнаомаларини расмийлаштириш, биопаспорт олишни тезлаштириш, чет элга чиқиш ёзувини олиш, чет элга чиқишга қўйилган тақиқини бекор қилиш, алимент ундириш, жарима миқдорини камайтириш юзасидан йиғилганларга маълумотлар берилди.
Тадбирда қилинган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда, уларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва қуриш учун ер ажратиш, фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, пропискага ўтиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини расмийлаштириш, меҳнат ва бандлик, электр, газ таъминоти, банк-молия каби масалаларга оид экани аниқланди.
Тадбир давомида фуқаролари томонидан йўлланган мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилди. Мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Абулқосим Аҳмедов,
Жиззах ИИБ Ахборот хизмати раҳбари
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!