Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишлик 3 нафар ўқувчи ментал арифметика бўйича халқаро олимпиадага йўлланма олди
14 январь 2022 г 585 Комментарии: 0
Бухоро шаҳрида ментал арифметика бўйича халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан 300 нафар ментал арифметикачилар иштирок этишди.
Мазкур халқаро олимпиадада Жиззах вилояти шаънини Фориш туманидаги ментал арифметика бўйича Гараша ЭДУ ўқув марказининг 9 нафар ўқувчилари ҳимоя қилишди. Устозлари Ҳасан Шодиев, Нурзод Шайдуллаев раҳбарлигида 9 нафар ўқувчиларимизнинг 5 нафари мазкур халқаро олимпиадада 1-ўринни эгаллашди. Уларнинг 3 нафари 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари опа-сингил Хуршида ва Ҳафиза Жўрабекова ҳамда Зулфия Ҳакимова Қирғизистон Республикасида ментал арифметика бўйича халқаро олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!