» » Пешағорда оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди

Пешағорда оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди

17 январь 2022 г 776 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги арафасида Зомин туманидаги 15-сон оилавий поликлиника биноси 7 млрд. сўм маблағ эвазига қуриб, фойдаланишга топширилди. Ўтган амалга оширилган “Обод қишлоқ” дастури доирасида қатор объектлар қаторида  мазкур поликлиниканинг эски биноси ёнидан, барча қулайликларни ўзида мужассам этган янги  бино қурилиши бошланган эди.

Поликлиниканинг очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокимининг Пешағор маҳалласидаги ёрдамчиси Б.Умурзаков ва бошқалар, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, тармоқдаги ислоҳотлар ва янги оилавий поликлиникалар ташкил қилиш ва унга тор соҳа мутахассислари таркибини мувофиқлаштириш хусусида гапириб ўтдилар.

Зомин туманинининг 24 мингга яқин аҳолисига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида мазкур поликлиникада терапевт, педиатр, хирург, акушер-гинеколог, стоматолог, эндокринолог, ЛОР ва УТТ врачи каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши  йўлга қўйилди.  

Очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар поликлиникада яратилган шароитлар билан танишдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!