» » Пардаева Гулмира “Йилнинг энг фаол ихтирочи – инноватор талабаси” танловида фахрли 1-ўринни эгаллади

Пардаева Гулмира “Йилнинг энг фаол ихтирочи – инноватор талабаси” танловида фахрли 1-ўринни эгаллади

20 январь 2022 г 749 Комментарии: 0

Пардаева Гулмира Парда қизи Фориш туман “Гараша” маҳалласида таваллуд топган. Шу маҳалладаги 79-умумтаълим мактабида таҳсил олган.

Айни кунда Наманган вилояти Наманган шаҳридаги муҳандислик қурилиш институтининг иқтисодиёт ва бошқарув факультети 3-босқичида таҳсил олмоқда.
Гулмира Пардаева Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Йил талабаси – 2021” кўрик – танловининг институт босқичида “Йилнинг энг фаол ихтирочи – инноватор талабаси” танловида фахрли 1-ўринни эгаллади.
2021 йил 11 ноябрь куни Гулмира Пардаева раҳбарлигидаги “Маҳаллий хом ашёлар асосида тайёрланган уй-жой хўжаликлари учун сув иситиш қурилмаси” стартап лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги ёшлар академияси томонидан ўтказилган “Бўлажак олим” танловида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг 55 000 000 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!