Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилган яна бир лойиҳа молиялаштирилади
11 август 2021 г 803 Комментарии: 0
Жиззах вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилган яна бир лойиҳа молиялаштирилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишига Жиззах вилояти Дўстлик инновацион туманида амалга ошириладиган лойиҳа киритилди.
Ҳайъат Жиззах давлат педагогика институти томонидан ишлаб чиқилган «Экологик ҳавфсиз технология асосида терини қайта ишлаш» лойиҳасини 600 миллион сўмга молиялаштиришга қарор қилди.
Ушбу лойиҳа амалга ошиши натижасида қуйидагиларга эришилади:
Хом терини табиий бирикмалар билан ошлаш амалга оширилади.
Тайёрланган чарм ва мўйна физик кимёвий таъсирларга чидамли бўлади.
Экспортбоб табиий чарм маҳсулоти олинади.
Бу чармдан тайёрланган буюмларда гигиеник хоссалари кучаяди.
Арзон чарм ва қоракўлчилик мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эришилади.
Қўшимча 10 та иш ўрни яратилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!