» » Жиззах вилоятини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди

Жиззах вилоятини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди

22 май 2021 г 825 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги биносида Инновацион ривожланиш вазирининг маслаҳатчиси Б.Рахимов ва вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи М.Мусаев, вилоят IT Park филиали директори Н.Мухитдинова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоятни инновацион ҳудудга айлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар чуқур муҳокама қилинди. Жумладан, учрашув давомида ҳудуддаги ҳар қандай моддий воситаларга инновацион ишлов беришга келишиб олинди.

Шунингдек, VR (Виртуал реаллик) ва AR (қўшимча реаллик) тизимларини вилоятда ҳам кенг тарғиб қилган ҳолда, дастурий таъминотга асослаган дунёда мавжуд бўлган ҳақиқат тасаввурини таълим, туризм ва бошқа секторлга татбиқ қилиш муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Жиззах шаҳрида жойлашган Шароф Рашидов номидаги музейга ташриф буюрилди ҳамда музей фаолийтини ҳар томонлама ривожлантиришга, инновацион тус беришга алоҳида урғу берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!