» » Жиззахнинг 2021 йилда божхона тўловлари бўйича тушумлари ва экспорт ҳажми ўсиши қандай бўлди?

Жиззахнинг 2021 йилда божхона тўловлари бўйича тушумлари ва экспорт ҳажми ўсиши қандай бўлди?

20 январь 2022 г 579 Комментарии: 0

Жиззах вилояти 2021 йилда божхона тўловлари бўйича тушумлар ўсиши бўйича Республикада 1-ўринни, товарлар экспорти ҳажми ўсиши бўйича 3-ўринни эгаллади.

Мамлакатдаги иқтисодий аҳволни баҳолаш учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан вилоят ва туман даражасида тадбиркорлик фаолияти ҳолатининг ойлик мониторинг олиб борилади.
Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, 2021 йил давомида божхона тўловлари бўйича тушумлар 34,4%га ошди. Даромаднинг енг юқори ўсиши Жиззах (3,6 марта), Сирдарё (2,1 марта), Хоразм (1,9 марта), Самарқанд (57,9%), Қашқадарё (55%), Фарғона (54,5%) ва Наманган вилоятларида (48,7%) кузатилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, товарлар экспорти ҳажми йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,6 фоизга ошди. Товарлар експорти ҳажмининг ўсиши Самарқанд (58,9%), Жиззах (51,1%), Aндижон (50,6%) вилоятларида, Тошкент шаҳрида (51,4%) таъминланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!