Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган
24 январь 2022 г 627 Комментарии: 0
Семинарда Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан 2022 йилда солиқ қонунчилигидаги барча янгилик ва ўзгаришлар борасида батафсил маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, тизимда солиқ маъмурчилиги самарасини ошириш, бизнес-жараёнларни янада автоматлаштиш борасида манзилли ишлар олиб борилмоқда. Бу эса, ўз навбатида солиқ мажбуриятларни ихтиёрий равишда бажариш даражасини ошириб, ҳалол тадбиркорлар сонини ошишида муҳим аҳамият касб этади.
Вилоятда қўшимча қиймат солиғи тўловчилари сони 2017 йилда 1 минг 150 нафарни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг шу даврига келиб, уларнинг сони 5,5 баробардан зиёдроққа ўсиб, 6 минг 122 нафарни ташкил этаётир.
Мамлакатимизда бизнес-жараённинг автоматлаштирилиши “хуфиёна иқтисодиёт”нинг олдини олишда муҳим ўрин тутиши ҳам таъкидланди.
– Мазкур йўналишдаги ҳужжатлар интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлади, инсон омилининг таъсирини чеклаш орқали қўшилган қиймат солиғини бошқариш тизимини такомиллаштирди ва шу билан бирга барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиб берди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Диёр Миллаев.
Янги тартибга кўра, ўтган йил 22 декабрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказишда солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражаси ўрганилмоқда. Махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқишнинг биринчи босқичида солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади ва натижаларга кўра улар солиқ хавфининг юқори, ўрта ёки паст даражалари бўйича тоифаларга ажратилади.
Шунингдек, тадбиркорларнинг активларини ҳисобга олишнинг янги механизми – “E-актив” автоматлаштирилган ахборот тизими бўлиб, ушбу тизим солиқ органларига асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, уларнинг ҳаракатини масофадан ҳисобга олиш, ҳар бир омбор кесимида кирим-чиқим қилинган ёки қолдиқ товарлар рўйхатини шакллантириш имконини беради. ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар жорий йилнинг январидан “E-актив” ахборот тизимидан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.
Учинчи тизим эса ижара муносабатларининг янги тизими – “Е-ижара” бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш” – “E-ижара” электрон хизмати яратилиб, “ijara.soliq.uz” интернет манзилида синовдан ўтказилмоқда. Кўчмас мулк ижара шартномалари мажбурий равишда солиқ органларида электрон шаклда ҳисобга қўйиш амалиёти 2022 йил 1 январидан жорий этилди.
Шунингдек, семинарда электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) ҳамда маҳсулот ва хизматларнинг идентификацион коди (МХИК) тизимидаги янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!