» » Арнасойлик тадбиркорликларга солиқ қонунчилигидаги янгиликлар етказилди

Арнасойлик тадбиркорликларга солиқ қонунчилигидаги янгиликлар етказилди

19 декабрь 2018 г 2 591 Комментарии: 0

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг вилоят филиали ходимлари  ташаббуси билан Арнасой туман Давлат солиқ инспекциясида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

200 нафарга яқин тадбиркорлар иштирокидаги семинар учрашувида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилаётган янгилик борасида мутахассислар томонидан батафсил тушунча берилди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтириш назарда тутилмоқда.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки ҳам барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорда жорий этиш орқали камайтирилади, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш назарда тутилган. Бунинг ўрнига пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар, меҳнат фаолияти ҳисобга олинмайдиган шахслар, шунингдек солиқ бўйича солиқ агентлари ҳисобланмайдиган манбалардан даромадлар олувчи шахслар учун жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган ягона ижтимоий тўлов белгиланмоқда.

Семинарда тадбиркорларга фойдаланишлари мумкин бўлган мавжуд  имтиёзлар ва солиқ мажбуриятларини бажариш учун яратилган интерактив хизмат турлари намойиш этилди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

                     Ўктам Бегашев - Арнасой туман ДСИ раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!