Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакорнинг янги ҳокими ишни жойлардаги аҳволни ўрганишдан бошлади
25 январь 2022 г 622 Комментарии: 0
Ўрганиш жараёнида маҳалланинг бу ҳолатга келиб қолишига МФЙ раиси ва фаолларнинг ўз ишларига масъулият билан ёндашмаганлиги туфайли эканлигини такидлаб, ҳолатни яхшилаш борасида тегишли кўрсатмалар берди.
Ўрганиш давомида маҳаллада ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини инобатга олиб, мутасадди ташкилотлар, маҳалла фаоллари билан кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланиб, шу куннинг ўзида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
А.Ашуров туман секторлари раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида пахтакор шаҳарчасида жойлашган “Деҳқон бозори”га бориб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди.
Ҳудудда дўконлар ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиш учун расталар ташкил этилиши, автотураржой қурилиши тўхтаб қолган эди. Бозор ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш ишларини жадаллаштириш борасида тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар бўйича суҳбат ўтказилиб, мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.
Туман ҳокими, бозордаги тозалик, санитария ҳолати мутлоқ талабга жавоб бермаслигини, бозор маъмурияти ўз ишига совуққонлик билан қараб келаётганлиги сабаб халқнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлиши борасида тўхталиб, бозорда кунлик тозалаш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, нарх-навонинг сунъий ошишига йўл қўймаслик мақсадида яратилган маҳсулотлар захирасини тўғри тақсимлаш, ишни адолат мезони асосида ташкил этиш борасида барча масъуллар ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
А.Қаюмов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!