Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят 4 сектор раҳбари Янгиобод тумани "Шодлик" маҳалласи аҳолисининг мурожаатларини тинглади
26 январь 2022 г 528 Комментарии: 0
Янгиобод туманида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов иштирокида Янгиобод тумани "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ва ёшлари билан сайёр қабул ташкил этилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари, сектор масъуллари, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда аҳолининг тадбиркорлик, ижтимоий ёрдам, сув ва йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлари тингланди.
Аҳоли томонидан билдирилган 20га яқин мурожаатлар раҳбарлар томонидан тегишли ўрганилиб, уларни тез орада ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!