Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди
29 январь 2022 г 828 Комментарии: 0
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Зомин тумани бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ёшлар маркази биносида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркаси давомида ташриф буюрувчиларга тумандаги 28 та давлат идора ва ташкилотлари, корхона ва хизмат кўрсатиш муассасалари томонидан 200 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этди.
Жами 250 нафардан ортиқ иш изловчилар ташриф буюрган ярмаркада, 64 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шулардан, 27 нафари ишсиз хотин-қизлар, 37 нафари эса иш билан банд бўлмаган ёшлар ҳисобланади.
Шунингдек, бирор бир касб-ҳунарга эга бўлмаган 21 нафар фуқаролар Бандлик идоралари томонидан меҳнат бозорида талаб юқори ҳисобланган касбларга бепул қайта ўқитишга жалб этилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!