» » Жиззах вилояти ХТХҚТ МО ҳудудий марказининг 2022 йилдаги асосий вазифалари очиқланди

Жиззах вилояти ХТХҚТ МО ҳудудий марказининг 2022 йилдаги асосий вазифалари очиқланди

31 январь 2022 г 1 309 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ХТХҚТ МО ҳудудий маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2022 йил 17 январдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тугрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 25-сонли қарорларининг бажарилиши тўғрисида вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази матбуот котиби Ҳафиза  Қобилова  маълумот берди.

Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда халқ таълими ходимларининг шахсий касбий салоҳиятининг индивидуал ва жамият эҳтиёжларига мос равишда, ҳаёт давомида таълим олиш принципига асосланган жараённи қамраб олган “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасига контентлар яратди.

Ҳудудий марказда ўқув машғулотларини самарали ташкил қилиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар белгиланди ва дарс машғулотларини ўз вақтида сифатли ташкил этилиши йўлга қўйилди.

Илғор тажрибаларни ўрганиш бўйича ўқув тизими жорий қилиниб, хорижий мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ва давра суҳбатларини, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-методик фаолият билан шуғулланишлари учун кенг шарт-шароитлар яратилди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг кўрсатмалари ва тавсияларига мувофиқ Ҳудудий марказда замонавий СТЕАМ лаборатория ҳамда видеостудия тўлиқ жиҳозланиб фойдаланишга топширилди ва таълим жараёнида самарали  фойдаланилмоқда. Ҳозирги кунда СТЕАМ лабораторияси ёрдамида таълимни амалиёт билан узвийлигини таъминлаш мақсадида ва ўқитувчиларни ижодкорликка йўналтириш борасида барча шароитлар яратилган.

Замонавий видеостудиянинг ишга туширилиши илғор тажрибаларни кенг оммага тарғиб қилиш, “Маҳорат дарслари”ни нафақат аудиториялар орқали маълум миқдордаги тингловчилар контингентига, балки ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиш, тингловчилар аудиториясининг кенгайишига замин яратди.

2022 йилдан бошлаб халқ таълими ходимларини малакасини оширишнинг 144 соатлик малака ошириш дастуридан воз кечилиб, 36 соатлик узлуксиз касбий ривожлантириш тизимига ўтилди.

2022 йилга қадар халқ таълими ходимлари ҳар 5 йилда бир марта 144 соатлик дастур асосида малака ошириб келган бўлсалар, жорий йилдан бошлаб ҳар йили 36 соатлик дастур асосида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида ҳамда малака ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотларида ўз касбий ривожлантириш малакаларини оширадилар.

2022 йилда Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 20918 нафар педагог ходимларидан  8153 нафари онлайн, 12765 нафари анъанавий тарздаги таълим шаклига буюртма беришган.

2022 йилдан бошлаб халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш қуйидаги муқобил  шаклларда амалга оширилади:

- ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш;

- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш;

- масофавий таълим;

- дуал таълим;

- мустақил таълим

- малака оширишнинг муқобил шакллари

Узлуксиз касбий ривожлантириш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар, тажриба алмашиш дарси, тренинг, интерфаол машғулотлар ва бошқа шаклларда олиб борилади.  

Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг 2022 йилдаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Ҳудудий марказда  “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасини яратиш  ва амалиётга жорий этиш.
  2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун фанлар йўналишларида тайёрланадиган контентларни экспертлар томонидан ўз вақтида экспертизадан ўтказиб борилишини назоратга олиш ҳамда махсус электрон платформага жойлаштириш.
  3. Ҳудудий марказда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларни тажриба ўрганиши ва амалиётга жорий этиш мақсадида ривожланган хорижий мамлакатларга тажриба ўрганиш ва тажриба алмашиш бўйича хизмат сафарларига юбориш.
  4. Ҳудудий марказ кафедраларининг илғор хорижий мамлакатлардаги малака ошириш таълим муассасалари билан тажриба алмашиш борасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.
  5. Малака ошириш тизимидаги илғор педагогик технологиялар ва методлар ҳақида («ZOOM» дастури орқали) маърузалар ўқиш учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги малака ошириш муассасаларида фаолият юритаётган малакали профессор-ўқитувчиларини таклиф этиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!