» » Жиззахда бир вақтнинг ўзида икки хонадонда болалар қулфланиб қолди

Жиззахда бир вақтнинг ўзида икки хонадонда болалар қулфланиб қолди

01 февраль 2022 г 552 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида 30 январь куни уйда қулфланиб қолган болалар қутқариб қолинди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, шу куни Жиззах вилояти ФВБга кўп қаватли уйлардаги хонадонларда қулфланиб қолган болалар тўғрисида 2 та мурожаат келиб тушган. Жумладан, соат 11:21 да Жиззах шаҳар «Зилол» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг 7-қаватида 3 ёшли қизча ва соат 11:50 да «Кимёгар» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида икки нафар бола қулфланиб қолган.

Қутқарувчилар дастлабки манзилда махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қулфланиб қолган эшикни очиб, қизчани қутқарган. Кейинги манзилга борилганда қутқарувчилар хонадон деразаси очиқлигини аниқлаган ва махсус арқон ёрдамида алпинистик ҳаракатларни амалга ошириб, уй ичида қолган 2 нафар болани онасига соғ-саломат топширган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!