Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаоролда янги архив биноси фойдаланишга топширилди
02 февраль 2022 г 491 Комментарии: 0
Шунга кўра, Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ғаллаорол туманида янги давлат архив биносини қуриш давлат дастурига киритилди.
Мазкур бинонинг қурилиш ишларига 3 миллиард 530 миллион сўм маблағ сарфланди. Халқаро андозаларга мос келадиган, барча қулайликларга эга бўлган бино замонавий андозалар асосида жиҳозланган. Жумладан, ходимлар учун замонавий жихозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими ва кузатув камералари ўрнатилган.
Ғаллаорол туман давлат архивида сақланаётган энг қадимги ҳужжатлар 1913 йилга тўғри келади. Архивда ижтимоий, илмий-техникавий ва иқтисодий тарихини акс еттирувчи миллий архив фондининг ҳужжатлари сақланмоқда.
– Архивлар халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади, – деди “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов. – Чунки, тарихимизни ўрганмай, билмай туриб янгичасига яшашни, ҳаёт тарзимизни ўзгартиришимизни, замонга, буюк аждодларимизга мос авлодни тарбиялашимизни амалга ошириш қийин бўлади. Юртимизда архив иши тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар архив иши ва иш юритиш соҳасини такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани давлат архивлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, архив ҳужжатларини келажак авлод учун асраб-авайлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Мазкур давлат архиви биноси ҳам Жиззах вилоят аҳлига, жамиятимизга эзгу мақсадларга хизмат қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!